Хорижда

РОССИЯ ЕВРОИТТИФОҚҚА ҚАРШИ САНКЦИЯЛАР КИРИТДИ


31.05.2019   134

Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Москва Евроиттифоқнинг хатти-ҳаракатларига жавобан, унинг вакилларидан иборат қора рўйхатни кенгайтирмоқда, деб ёзади «Газета.ru».

Таъкидланишича, Россия ҳудудига кириш тақиқланганларнинг рўйхати кенгайтирилган.

«Россия рўйхатидаги иштирокчилар сони Евроиттифоқ рўйхатидагилар билан тенглаштирилди», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

Аввалроқ Евроиттифоқ Керч бўғозидаги воқеа туфайли, саккиз нафар россияликка нисбатан санкциялар киритган эди.

Манба: daryo.uz