Жамият

«РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ


28.12.2021   389

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди. Унда қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Мажлис “Ўзбекистон”, “UzReport” телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Депутатлар кўпдан буён кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортган “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқдалар.

Қонун лойиҳасида рекламанинг айланиши соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (реклама соҳасидаги ваколатли давлат органи), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аниқ ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.

Мазкур ҳужжат билан реклама ва ОАВ соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда уларнинг фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш мақсадида айрим нормалар бекор қилинмоқда.

“Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Н.НАСРИЕВ,

Манба:ЎзА