Андижон 24

Партия ташаббуси: Тадбиркорлик фаолияти жамоатчилик назоратида


14.04.2018   1249

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида республикамизда кичик бизнес субъектлариниҳуқуқий ҳимоялашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят кенгаши ташаббуси билан "Тадбиркорлик фаолияти – қонун ҳимоясида" мавзусида ўтказилган сиёсий ўқишайни шу мавзуга бағишланди. Унда партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Бугунги кунда хусусий секторга давлат аралашувини қисқартириш долзарб вазифалардан бири. Бу уларнингэркин иш юритишларига хизмат қилади. Ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва жойларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳа ривожида катта аҳамиятга эга.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, иштирокчиларга жойларда қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар ватизимда амалга оширилаётганислоҳотлар хусусида тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан тавсиялар берилди. Ўз навбатидасолиқ тизимидаги қулайликлар эътироф этилди. Яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда фаолиятини ривожлантираётган кичик бизнес субъектлари кўрсатиб ўтилди.

Тадбир якунида инновацион лойиҳалар ва уларни амалга оширишга кўмаклашишборасида олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.

Малоҳатхон Мусаева.