ЖАМИЯТ

ПАХТАОБОДДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗДАН ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА


20.05.2021   551

Пахтаобод туманининг “Қўқонқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 320 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. “Paxtaobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан ушбу МФЙда ҳам “маҳаллабай” тизимида иш ташкил этилган бўлиб, ҳар ойнинг белгиланган санасида суюлтирилган газ етказиб берилади. Шу кунга қадар, 24.7 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ва таъминот 110 фоизга бажарилди. Маҳалла аҳлининг 532 дона маиший газ баллонлари бўлиб, шундан 384 донаси таъминотчи корхона томонидан тарқатилган. Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 166 фоизни ташкил этмоқда.

- Олдин мен маҳалла фуқаролар йиғинида ишлаганман, - дейди “Қўқонқишлоқ” МФЙнинг “Обод ўлка” кўчасида истиқомат қилувчи Мавлудахон Абдуллаева. - Ўша пайтларда ҳам, ҳозир ҳам суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб келтирилмоқда. Мана энди “газчи” укаларимиз уйма-уй юришиб маиший газ баллондан тўғри фойдаланишни тарғибот қилишяптикан. Мени ошхонам таъмирланаётган эди, ёз бўлгани учун вақтинчалик бошқа жойда фойдаланётган эдим. Шунда ҳам қандай тўғри фойдаланиш ҳақида маслаҳатлар беришди. Бу маслаҳат ва тавсиялар албатта бизни фойдамизга бўлгани учун қулоқ соламизда...

Дарҳаҳиқат, “Paxtaobodtumangaz” газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими техник ходимлари ва чилангарлари бўш вақтларида истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бермоқдалар. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда.

- Туманимизда жами бўлиб 26 993 та суюлтирилган истеъмолчилари мавжуд. Йил бошидан бери истеъмолчиларимизга 1780 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Суюлтирилган газ етказиб беришни онлайн тизимига ўтишга тайёргарлик борсида барча истеъмолчилар ID карталар билан таъминланди ва баллонларга бар-кодли ёрлиқлар ёпиштирилди, - дейди биз билан суҳбатда бўлимнинг суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича техниги Шоядбек Холмирзаев.

Бугун пахтаободлик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар. Бу эса, фақат ва фақат уларнинг хавфсизлигига хизмат қилишига шубҳамиз йўқ.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати