Андижон 24

ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН ПЕНСИЯ СУММАСИ ҚАНДАЙ ЧЕГИРИБ ҚОЛИНАДИ?


29.11.2018   1287

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрь кунги «Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасинингайрим қонун ҳужжатларигаўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.

Унга асосан «Фуқароларни давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасига ўзгартириш ва кўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўрапенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридагибюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлиминингортиқча тўланган пенсия суммасини чегириб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундирилиши белгилаб қўйилди.

Илгари пенсионерга ортиқча тўланган пуллар унинг рози ёки норозилгидан қатъи назар Пенсия жамғармасининг қарори асосидапенсионернинг кейингипенсия пуллариданушлаб қолинар эди. Бундан кейинбу ҳолатга чек қўйилди ва адолат ўрнатилди. Чунки, пенсионернинг унга ортиқча тўланганлик ҳолатларининг аксарият қисимдаунинг на бир айби ёки алоқаси бор эди.

Муҳаммадумар Аҳмедов,

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Марҳамат тумани бўлими бош ҳуқуқшунос маслаҳатчиси.