ЖАМИЯТ

Оила ва жамият: Қонуний никоҳ мустаҳкам бўлсин


04.04.2018   1813

Қонуний никоҳи бекор бўлмай, биринчи хотини ёки эри билан ажрашмай туриб оила қуриш фавқулотда эмас балки адабий ҳолга айланмоқда.

Бўлимимизга қонуний никоҳи бўлмаган аёллар мурожаат қилишади. Улар бу маҳрни ундириш ва бошқа талаблар юзасидан судга боради. Аммо қонуний никоҳда бўлмаган шахслар ўртасида мулкий низоларни ҳал бўлиши қийин масала.

Бугун аҳоли ўртасида айниқса, ёшларга қонуний ва шаръий никоҳнинг фарқини тушунтириш долзарб бўлиб турибди. Бунинг учун ўзини ўзи бошқариш органлари, имом-хатиблар ташаббускор бўлишлари зарур. Оила деган муқаддас манзил йўлига чиққан йигит-қизлар онги ва қалбига қонуний никоҳнинг афзаллигини сингдиришимиз зарур.

Шу ўринда Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси бўлими фаолларининг халқимизга қилган Мурожаати айни пайтда тўй ва бошқа маросимлар орқали бойлигини кўз-кўз қилаётган, салбий иллатлар томир отаётган бир пайтда чиққани билан муҳимдир. Фикримча, ажралишларнинг аксарияти, фарзандларнинг ота ёки она меҳридан мосуво бўлаётганлигига ҳам тўй ва бошқа маросимларнинг дабдаба билан ўтаётгани сабабдир. Зеро, маросимларни ихчам, камхарж қилиб ўтказиш нафақат оилага, балки жамиятимиз ривожига ҳам ижобий таъсири кўрсатади.

Инобатхон ЖАЛИЛОВА,

Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири.