Андижон 24

ОДИЛ СУДЛОВ ВАЗИФАЛАРИ


31.01.2019   1105

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди томонидан видеоконференцалоқа тизими орқали минтақавий семинар ўтказилди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғонавилоятлари ҳамда туманлари судларининг судиялари, прокуратура, ички ишлар органларининг терговчилари ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг суриштирувчилари, адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судининг раиси Фаррух Абдурайимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти оид маъруза қилди. Қарор бандларининг тўғри татбиҳ этилишини таъминлаш, тергов ва суд амалиётида юзага келаётган муаммоларга қонуний ечим топиш масалаларига эътибор қаратилди. 2018 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият якунлари таҳлил этилиб, минтақадаги тергов ва суд органларининг ўзаро тажриба алмашишини таъминлаш орқалиҳамкорликни кучайтириш режалаштирилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.