ЖАМИЯТ

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ИЖРОСИ БЎЙИЧА ЯНГИ МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИЛАР


20.05.2021   547

“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Балиқчи туманидаги “Илғор”, “Сиза”, “Ифтихор” ҳамда “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинларида табиий ва суюлтирлган газ бўйича бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, 2.2 км узунликдаги газ тармоқлари ва 5 та газ тақсимлаш пунктларини жорий таъмирлаш ҳамда 149 та эҳтиёжи бор оилаларни маиший газ баллон билан таъминлаш ишлари кўзда тутилган.

“Дўстлик” МФЙнинг “Наврўз” кўчаси 4-уйда истиқомат қиламан. Ёш оила, янги рўзғормиз. Маиший баллонга эҳтиёжимиз бор эди. Ариза қилдик. Келиб ўрганишди ва мана бизга ҳам битта янги баллон ажратишди. Энди аёлим қийналмасдан овқат қиладиган бўлди,-дея ўз хурсандчилигини биз билан бўлишди янги истеъмолчи Муҳиддин Деҳқоноқ.

Дарҳақиқат, дастур доирасида маҳаллалар, кўчалар обод бўлмоқда. Ободликкка эса газ соҳаси ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиш ҳаракатидалар.“Hududgazta’minot” АЖнинг яна бир янги истеъмолчисига айланган Мансурбек Эргашев ҳам хурсанд. 3 нафар фарзанди билан куйдир-пиширга қийналадиган, ўчоқда тутундан кўзлари қизариб овқат қилувчи аёлининг эса қувончи чексиз. Ушбу оила ҳам дастур доирасида янги маиший газ баллонбилан таъминланди. Энди болалар ўтин изламайди, қишлоқ аёлининг кўзлари эса тутундан ачишмайди.

Шу куни “Дўстлик” МФЙ ўрамидаги жами 10 та хонадонга маиший газ баллонлар тарқатилди. Барча янги истеъмолчилар кўзларидаги хурсандчиликни кўриб, биз ҳам қувондик. Уларнинг дуолари, уй бекаларининг эса қийналмасдан овқат қилишларини кўз олдимизга келтирдик. Энди мана шу 10 та хонадонда ҳам ҳар куни суюлтирилган газда таом тайёрланади, уй бекаларини машаққатлари камаяди ва ҳар бир уй бекаси эса бизларни табассум билан эслайдиган бўлди. Мана шу, бахтнинг яна бир кўриши эмасми?

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати