Хорижда

НЬЮ-ЙОРК ШАҲРИГА 1000 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН КЕМА-ШИФОХОНА ЕТИБ КЕЛДИ


31.03.2020   838

Кема-шифохона Гудзон томондан Манхэттен соҳилига етиб келди, деб маълум қилди РИА Новости мухбири.

Comfort деб ном берилган ушбу лайнернинг узунлиги учта футбол майдонига тенг келади. Кемага мингта беморни жойлаштириш мумкин, яна 12 та операция қилинадиган хоналар ҳам бор, қолаверса, кемага жадал соғломлаштириш жиҳозлари ҳам ўрнатилган.

Хабарда айтилишича, сузувчи госпиталда коронавирусга чалинмаган бошқа беморлар жойлаштирилади. Бу, Нью-Йоркдаги касалхоналарни вирус юқтирган беморларга бўшатиб бериш учун қилинмоқда.

Ҳозирда АҚШнинг энг йирик шаҳри бўлган Нью-Йорк эпидемиянинг ўчоғига айланган. Ҳукумат яна 3 ҳафтадан кейин эпидемиянинг энг юқори чўққисига етиши арафасида шошилинч чоралар кўрмоқда.

Куни кеча Нью-Йорк штатига муҳандислик қўшинлари ҳам етиб келган эди. Улар қўшимча касалхоналар қуради. Чунки ҳукумат шаҳар касалхоналари беморлар кўпайиб кетгандан кейин вазиятни бошқара олмай қолишидан хавотир олмоқда. Шаҳардаги Жейкоб Жавитса экспомаркази ҳам ҳарбийлар кучи билан касалхонага айлантирилди, дейилади хабарда.

Манба: UzA.uz