ЖАМИЯТ

Наврўз сайли давом этмоқда


27.03.2018   1666

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши «Наврўз ҳар бир инсон учун муносиб байрам» лойиҳаси асосида Боғишамол болалар оромгоҳида сайл ташкил этди. Партия фаоллари, депутатлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар, электорат вакиллари тантанали кутиб олинди. ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов барчани Наврўз айёми билан табриклади.

- Наврўз шодиёнаси бу йил ҳар йилдагига қараганда эсда қоларли нишонланмоқда, - деди меҳнат фахрийси Турсунбой Рустамов. - Тошкентда ўтказилган тантанали тадбирда қатнашиб, шундай хулосага келдим. Таассуротларим бир олам.

Партиянинг фаол ёшларидан бири, Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган Эъзоза Обиджоновага эсдалик совғалари топширилди. Асака туманида фаолият кўрсатаётган дизайнер Зулхумор Қодирова шогирдлари билан миллий ва баҳорий либослар кўргазмасини намойиш қилди.

Нуроний онахонлар ва фаол қизларнинг Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорлар ва фармонларнинг мақсад-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш тўй, маросимларни тартибли, ихчам тарзда ўтказиш тадбирларини ташкил этиш бўйича давра суҳбати уюштирилди. Шаҳрахонлик партиядош Анорхон Мўминова ҳаётий тажрибалар билан ўртоқлашди. ЎзХДП Қорасув шаҳар кенгаши раиси Гулсиной Ғозиева ўзи ёзган ўртоқлик ҳазил шеърларидан ўқиб берди.

Тадбир давомида футбол, волейбол, теннис, шахмат-шашка мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар тақдирландилар.

Ёқутхон Мўминова,

ЎзХДП вилоят кенгаши мафкура бўлими бошлиғи.

Хурсандбек Араббоев олган суратлар