ЖАМИЯТ

МЕЪЁР БУЗИЛСА ЗАРАР МУҚАРРАР


24.01.2020   830

Шаҳрихон туманида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Фарзандларимиз мукаммал билим эгаллашлари учун замонавий кўринишдаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари, фуқаролар учун кўп қаватли намунали яшаш уйлари қад кўтармокда. Фавқулодда вазиятлар хизмати томонидан қурилишларда мустаҳкам ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлар олиб боримокда.

Яккатут МФЙ ҳудудида жойлашган 5-умумий ўрта таълим мактабида қурилиш, реконструкция ишларини олиб бораёган ишчи - хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари риоя этиш бўйича тушунчалар берилди. Ёнғинларнинг олдини олиш борасида суҳбат ва учрашувлар ўтказилди.

Ҳар биримиз қурилишларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, уй ёки бино қуришда меъёр талабларига амал килмаслик ўзимиз ва ундан фойдаланувчилар учун катта миқдорда зарар етказилишини унутмайлик.

О.Раҳматов,

Шаҳрихон тумани ФВБ НТБ бошлиғи.