Андижон 24

Матбуот ва ахборот-кутубхона ҳамкорлигининг самарадорлиги янги босқичда


27.04.2018   1791

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида кутубхоначилар ва бевосита соҳага алоқадор муассасалар ходимлари ҳамда босма ва электрон ОАВларининг муҳаррирлари иштирокида "Ахборот-ресурс марказларининг ёшларни китобга бўлган эҳтиёжини қондиришдаги ўрни. Бунда кутубхоналар ва газета таҳририятларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш" мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Йиғилганлар эътиборига "Китобсиз – келажак йўқ!" мавзусида тайёрланган видеоролик намойиш қилинди.

Вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Г. Исмоилова Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 апрелдаги "Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг вилоятдаги ижроси бўйичамаъруза қилди.Соҳадаги камчилик ва муаммолар хусусида сўз юритилиб, ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Очиқ мулоқот давомида вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А. Султонов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Н. Саидов кутубхоналарҳамда таҳририятлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, давлатимиз томонидан соҳада қилинаётган ислоҳотларни чуқур ўрганиш ҳамда ҳаётга изчил татбиқ этиш кераклигини алоҳида таъкидладилар.

Маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотлари нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бў-йича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори ҳақида сўз юритдилар.Унинг ижросини таъминлаш юзасидан вилоят, шаҳар ва туманлар босма ОАВларида соҳага оид чоп этилган материаллар ҳақида танқидий-таҳлилий маълумотлар бериб ўтилди.Шунингдек, вилоятимиз ижодкорларининг энг сара китоблари тақдимотларини доимий ўтказиб боришга келишиб олинди.

А. ШОКИРОВ.

Р. ЭШОНОВ олган суратлар.