ЖАМИЯТ

МАРҲАМАТДА УЧТА ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


14.09.2020   1766

Бугун Марҳамат тумани Янги ҳаёт МФЙ ўрамида тадбиркор Тоҳиржон Болтабоев томонидан барпо этилган “Ғуломжон ҳожи ота” давлат хусусий шерикчилик асосидаги МТМ иш бошлади. Лойиҳа қиймати 5 млрд 850 млн сўм бўлган мазкур муассаса 300 нафар болаларни ўз бағрига олди ва 40 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

***

Ғ.Ғулом МФЙ ўрамидаги “Аср Зиё Болажон” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси тадбиркор Дилшодбек Мўминов томонидан 4 млрд 750 млн сўм маблағ эвазига қуриб битказилди. Бино жами 240 ўринли бўлиб, 40 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

***

Шўрқақир МФЙ ҳудудида эса тадбиркор Ҳайитхон Якубова томонидан қуриб битказилган “Дилдорахон қувноқ болажон” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассаси очилди. Лойиҳа қиймати 4 млрд сўмни ташкил этган мазкур боғча 225 ўринли бўлиб, 25 нафар ишчи ўрни яратилди.