ЖАМИЯТ

МАРҲАМАТДА «РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ» ЎТКАЗИЛДИ


30.05.2021   2134

Мамлакатимизда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёшлар билан ишлашда турли хил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларни муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

25 май куни Марҳамат туманидаги 3-Давлат ихтисослашган мактаб интернатида Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев, «Узавтосаноат» АЖ раиси биринчи ўринбосари А.Рафиқов ҳамда «UzАvto Motors» бош директори Р.Ражабов иштирокида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ўтказилди. Учрашувда вақтинча бандлиги таъминланмаган ёшлар, битирувчи ўқувчилар, тумандаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.