Андижон 24

МАРҲАМАТДА “МЕҲНАТ ТУРИЗМИ” ОРҚАЛИ 75 НАФАР АЁЛ ВА ЁШ ҚАТЛАМ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ


15.11.2020   4281

Марҳамат туманида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 4 минг 406 нафар ишсиз аёл ва 1 минг 921 нафар ишсиз ёш мавжудлиги аниқланган. Тумандаги 13 та трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада эса қўшимча равишда 821 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаш имконияти мавжуд.

Шу боис Андижон вилояти прокурори Ғайратжон Фозилов, Марҳамат тумани ҳокими Бобурбек Йўлдошев ҳамда секторлар раҳбарлари иштирокида 13 ноябрь куни туманда “Меҳнат туризми” ташкил этилиб, жами 75 нафар ишсиз аёл ва ёш ишга жойлаштирилди.

Жумладан, “Барҳаёт Нозимжон файзи” МЧЖ корхонасига 15 нафар хотин-қиз ишга қабул қилинди. Шунингдек, “Afghan bazar silk carpets Andijan” МЧЖ корхонасига 15 нафар, “Марҳамат текстил” МЧЖ корхонасига 15 нафар ҳамда “Касаба ҳамкор текстил” МЧЖ корхонасига 30 нафар ишсиз аёл ва ёшнинг ишга жойлаштирилиши таъминланди.

Манба: Андижон | Kun.uz