ЖАМИЯТ

МАРҲАМАТДА «БУЮК ҲАМКОР-2020» НОМЛИ ЯНГИ ҚЎШМА КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


10.09.2020   604

Марҳамат туман Давлат хизматлари марказида тадбиркор Акмалжон Нурматов ҳамда жанубий кореялик Ким Кюнг Жае томонидан “Буюк ҳамкор-2020” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси рўйхатдан ўтказилди.

Устав фонди 18,5 миллиард сўм бўлган мазкур корхона томонидан барча турдаги автотранспорт воситалари эҳтиёт қисмлари (калодка ва накладга) ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Шунингдек, корхона томонидан металларга ишлов бериш ва металларни қопламалар билан қоплаш ҳам йўлга қўйилади.

Қўшма корхонани ташкил қилишдан кўзда тутилган асосий мақсад аҳолини иш билан таъминлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни нафақат ички бозорга, балки хорижий мамлакатларга экспорт қилишдан иборат.

Акмалжон Нурматовнинг айтишича, айни пайтда Қорақўрғон қишлоғида корхонани қуриш ишлари олиб борилиб, чет элдан жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилмоқда.

Агарда корхона тўлиқ ишга тушса, ойига 12 миллион долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинади.

«auz.uz» online гуруҳи.