ЖАМИЯТ

МАРҲАМАТ ТУМАНИДА 75 НАФАР ХОТИН –ҚИЗЛАРГА «РЎМОЛ ТЎҚИШ» ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ БЕРИЛДИ


04.03.2021   1687

Президентимиз томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор топшириқлар белгиланган. Шунга асосан Андижон вилоятида ҳам «аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан мулоқотлар ташкил этилиб, чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманидаги ишсиз ҳамда тадбиркорликни йўлга қўйишни мақсад қилган 300 нафардан зиёд аёллар билан учрашди.

Даставвал вилоят ҳокими барча хотин-қизларни 8 март байрами билан самимий қутлади. Аёлларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ва берилаётган имкониятлар ёшлар тарбияси ҳамда мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Семинар тарзида ўтган мулоқот давомида 75 нафар хотин –қизларга «рўмол тўқиш» йўналиши бўйича Халқ банки Марҳамат туман филиали томонидан ажратилган кредит маблағлари нақд пул тарзида берилди.

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ