Андижон 24

МАОРИФЧИЛАР МАХСУС ТАРТИБДА ТАҲСИЛ ОЛУВЧИ ЎҚУВЧИЛАР УЧУН САЁҲАТ УЮШТИРДИ


30.04.2019   1001

Шаҳрихон туман ҳокимлиги, прокуратураси ва халқ таълим бўлими ташаббуси билан билим масканларида таҳсил олаётган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ва уйда якка тартибда таълим олувчи жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болалар учун вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Бу ҳақда auz.uz сайтининг шаҳрихонлик мобиль мухбири Рустамбек Араббоев хабар бермоқда.

Иштирокчилар дастлаб Марҳамат тумани Қовунчи қишлоғида жойлашган Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилган хонадонда ва у ўқиган мактабда бўлишиб, севимли ижодкорлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, ўзлари ёдлаган шеърларини айтиб бердилар.

Кунинг иккинчи кунида саёҳат Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида жойлашган “Ҳайвонот боғи”да давом этган. Бу ерда болалар турли мамлакатлардан олиб келинган қуш ва ҳайвонларни кузатишган.

Саёҳат туман халқ таълими бўлими биносида ташкил этилган тадбир билан якунланган.

Шу куни ўқувчилар учун дастурхон ёзилиб, маданий-маърифий тадбир уюштирилган. Ҳар бир ўқувчи ташкилотчилар томониданэсдалик совғалари билан тақдирланган.