Андижон 24

Маънавият чашмаси: КИТОБ ҲАРБИЙГА ҲАМРОХ


26.12.2018   1604

Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари таркибидаги Анвар Мамиров командирлик қилаётган ҳарбий қимда китоб ярмаркаси ташкил этилди. Унда Улуғбек Исақов бошчилигидаги “Шарқ зиёкори” МЧЖ ходимлари Президентимиз асарлари, ижодкорларимиз томонидан Ватанпарварлик ва юртга фидойиликни улуғлаб, тарихий ва дедектив, ижтимоий-ҳуқуқий мавзуларда ёзилган китоблар, қўлланмаларни харбийларга тақдим этдилар.

- Китобхонлик тарғиботининг йўлга қўйилиши туфайли китобхонларнинг сони ортиб бормоқда, - дея фикр билдирдиУ. Исақов. – Тан оиш керакки, ҳеч манба китобнинг ўрнини босмайди Чунки китоб мутолааси орқали воқеликни яққолроқ хис қиласиз. Дунё сиёсатини чуқурроқ англашда эса асос бўла олади.

Юртимизда китобхонлик маданиятини ошириш борасида бошланган ҳаракатлар фуқароларимизнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, тарихий ва миллий қадриятларга ҳурмат хиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

- “Темур тузуклари”ни қайта-қайта ўқишдан зерикмайман, - дейди шартнома асосида хизмат ўтаётган Дилшод Маткаримов. – Билимларимни янада ошириш бориш мақсадида бугун ҳам “Чингизхон ва Амир Темур ҳарбий санъати, стротегияси ва тактикаси” номли тарихий адабиётни сотиб олдим. Хизматдошларимга ҳам тавсия этдим. Ҳарбийларнинг ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида ўғлим Довруғбекни ҳам ҳарбий қисмимизга олиб келдим. Уни ҳам юртига содиқ, мард йигит бўлишини ҳохлайман.

Ташкил этилаётган савдо ярмаркалари“Мен ҳарбий қисмим кутубхонасига китоб совға қиламан” шиори билан хизматчилар ўртасида ўтказилаётган беллашувни маънавий асосчиси сифатида баҳоланмоқда.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.

Хурсандбек АРАББОЕВ олган сурат.

Суратда: тадбирдан лавҳа.