Хорижда

МАМЛАКАТДАН ЧИҚИШ УЧУН СОЛИҚ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ


09.01.2019   1668

Японияда самолёт ёки кема билан тарк этувчи ҳар бир йўловчидан мамлакатдан чиқиш учун 1000 иен (10 доллар) миқдорида солиқ ундирилиши жорий этилди.

Ушбу янги солиқ мамлакатда вақтинчалик тўхтаб, уни 24 соат ичида тарк этувчилар, кемалар ва самолётлар экипажлари, депортация қилинувчи шахслар, икки ёшгача бўлган болалар, дипломатлар, ҳукумат рейслари ҳамда об-ҳаво шароити туфайли Япония портларига кирувчи ва аэропортларига қўнувчи кема ҳамда самолётлар йўловчиларига татбиқ қилинмайди.

Ҳукуматнинг ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилгача Японияга ўртача 40 млн. сайёҳ келади. Бу эса ҳозирча бепул визалар берувчи ушбу мамлакатга катта даромад келтириши мумкин.