ЖАМИЯТ

МАКТАБДА РЕПИТИТОРЛИК ДАРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


16.04.2021   809

Таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг билим олиш салоҳиятини ошириш, рақобатбардош кадрларга бўлган талабни қондиришдан иборат. Ўтган йиллар давомида тўпланган тажрибалар, йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда соҳага янгиликларни жорий этиш орқали маълум натижаларни қўлга киритиш режалаштирилмоқда.

Избоскан тумани халқ таьлими бўлимига қрашли 33 умумий ўрта таълим мактабида ҳам янги педагогик технологиялар изчиллик билан жорий этиляпти. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан мактабнинг битирувчиларини олий таълим муассасаларига мақсадли йуналтириш учун бепул репититорлик тўгараклари ташкил этилгани ҳам бу йўналишдаги дадил қадамлардан бири бўлди.

Мактабга қўшни 21, 32 умумий ўрта таълим мактабларининг олий ва биринчи тоифали ўқитувчилари ҳамкорлигида дарслар ташкил этилди. Ҳусусан, математика, физика, кимё, биология, тарих фанлари, инглиз, рус тилларидан репититорлик тўгараклари жорий қилиниб, салоҳиятли ўқитувчилар раҳбарлигида битирувчиларга сабоқ бериш бошланди.Фанлар доирасида ДТТМ билан хамкорликда блок тестлар олиниб, битирувчиларни мақсадли, яьни тўғри йуналиш танлашларига кўмаклашилмоқда.

Бундан ташқари Президентимизнинг ўтган йили 1 октабрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунидаги мурожатномасидан сўнг мактаб битирувчиларини тақдирига жиддий эътибор қаратиш мақсадида ТИЙМЕ ўқув маркази билан шартнома имзоланиб, биология, она тили ва адабиёт фанларидан репититорлик дарслари йўлга қўйилди. Алоҳида хоналарда блок тестлар олиниб, ўқувчиларнинг от-оналари билан ҳамкорликда бўшлиқлар тўлдириб борилмоқда.

Ёшларнинг пухта таълим олишлари учун билим даргоҳида етарли шарт-шароит ва имкониятлар яртилган. Меҳнат жамоаси ундан унумли фойдаланиб, ҳукуматимиз томонидан педагоглар олдига қўйилаётган вазифаларни сидқидилдан адо этишга бел боғлаган.

Дилдорахон ТЎХТАНАЗАРОВА.

Избоскан тумани ХТБга қарашли 33 умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари.