ЖАМИЯТ

МАҚСАД ЭСА БИТТА... У ҲАМ БЎЛСА, БИЛИМЛИ, ЗАКОВАТЛИ ФАРЗАНДЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДИР


29.04.2020   752

Тўғрисини айтиш керак, баъзи давлатлар коронавирус офати олдида ўзини йўқотиб қўйгани, шу боис, инфекция билан касалланганлар ҳам, қурбонлар ҳам кўп бўлаётгани сир эмас. Худога шукр, бизнинг Ўзбекистонимизда эса аксинча бўлди. Юртбошимизнинг ўзи аҳолига мурожаат қилиб, бирлашишга, жипсликка чорлади ва барчани бир мушт бўлиб, офатга қарши курашга рағбатлантира олди. Таҳликали кунларда уйда ўтирганларга ҳам иш ҳақларининг тўлаб борилиши, зарур ҳолларда, инсонпарварлик ёрдамлари, саховат, меҳр-мурувват кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Ёшларнинг билим олишигадахлдор бўлганхалқ таълими тизими ходимлари ҳам шу кунларда фаолиятини онлайн тартибда олиб боришмоқда. Ўқитувчилар уйларида туриб, ўқувчиларга масофавий дарс, сабоқлар беришяпти. Халқ таълими вазирлиги томониданмасофадан туриб дарс бериш учун педагогларга иш фаолиятига оид тавсиялар, видеодарсларишлабчиқилди.

Мазкур тавсиялар нечоғли ўринли ва муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Уларни ўрганиб,иш фаолиятимизда фойдаланар эканман, бир неча йил муқаддам аввал Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти тарқатган маьлумотёдимга келди. Тахминларга кўра, яна 15-16 йиллардан сўнг, дунё бўйича ақли заифликка чалинганлар, тиббиёт тили билан айтганда, деменцияга йўлиққан инсонлар сони 2 баробар ортиб, 66 миллионга етиши мумкин экан. Мутахассислар ҳар йили 7,7 миллион (ҳар сонияда бир) одам ушбу дардга мубталобўлаётганини айтишмоқда.Маълум бўлишича, деменция ташхиси қўйилган беморда хотира сусайиши, сўз бойлиги, тасаввур ва тушунча торайиши ҳамда фикрлаш жараёни бузилиши каби ҳолатлар кузатилар экан.

Энг қизиғи, ўша маълумотда бу касалликни биринчи навбатда, интернет орқали тарқатилган бузғунчи ғоялар тўғрисидаги фильмлар, инсонни маънавий-руҳий қашшоқликка элтувчи видеокўрсатувлар келтириб чиқаётганлиги айтилган. Тарбия суст бўлса ёкиу тўғри олиб борилмаса, инсон онгидаги бўшлиқёт ғоялар, нотўғри қараш ва тушунчалар эгаллаб олиши аниқ. Ҳозирги ёшларнинг интернетданкўп ва тинмай фойдаланишини ҳамма билади , аммо тўғри фойдаланяптими?

Худди шусалбий ҳолатларнинголдини олиш буйичаХалк таълими вазирлиги ишлаб чиққантавсиялар жуда ўринлидир. Айни пайтда уй шароитида бўлган ўқувчиларга ота-она ёрдами ва назоратиўта муҳимдир.

Шу ўринда халк таълими вазири Ш. Шерматовнинг журналистларга интервьюсида "Онлайн дарслар жараёнида аълочи ўқувчилар муттасил ўқияпти, масъулиятли ота-оналар шуғулланяпти, лекин масъулиятли бўлмаган, ўқишни хоҳламайдиган болаларни ота-оналари ўз ҳолига ташлаб кўйяпти"дея жавоб берганиниэсга олмоқчиман. Бу оддий ҳақиқатни барчамиз тан олишга мажбурмиз.

Масофавий дарс бериш бўйича тавсияларда ўқувчиларнинг уй вазифаларини тайёрлашда ота-оналарга маслаҳатлар ҳам берилган. Агар барчауларга амал қилса, болаларда тушкунлик ҳолатларининг олди олинади ҳамда ҳаётнинг гўзаллигини англашда, шукроналик туйғуларини шакллантиришга кўмаклашади. Ота-оналарнинг ҳам, биз – педагогларнинг ҳам мақсадимиз битта. У ҳам бўлса, эл-юрт, Ватанга садоқатли, миллати урф-одатларини ҳурмат қиладиган, оиласи шаънини юксакларга кўтара оладиган, билимли, заковатли фарзандларнитарбиялашдир.

2019-2020-ўқув йили онлайн тарзда якунланишини ҳисобга олсак,мактабларда ўқишлар тугашигаоз кунлар қолди.Келинглар, барча устозлар, ота-оналар бу синовли кунларда фарзандларимизни меҳр билан тарбиялашда, кераклива зарур билимлар олишидаянада эътиборли ҳамда масъулиятли бўлайлик. Ана шунда, Президентимиз айтланларидек, "Бутун дунё бошига тушган бу мураккабсиновдан биз, Худо хоҳласа, янада кучли бўлиб, бир-биримизга меҳримиз янада зиёда бўлиб, ёруғ юз билан ўтиб оламиз".

Раҳимжон УСМОНОВ,

Андижон шаҳридаги 8-умумтаълим

мактаби ўқитувчиси.