ЖАМИЯТ

МАХСУС АВТОБУС ГУЛОБОДДА


15.02.2021   1835

Давлат хизматлари агентлиги барча фуқароларимиз яшаш жойидан қатъий назар, сифатли давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратишга алоҳида эътибор қаратади. Шу боис олис жойларга чиқиш орқали “мобиль давлат хизматлари”ни кўрсатиш йўлга қўйилган.

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан эътироф этилган “Қарши тажрибаси”ни Андижон вилоятида амалга ошириш, шунингдек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан аҳолини давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг махсус автобуси Андижон туманидаги Гулобод шаҳарчасига келди.

Маҳалла ҳудудидаги икки қаватли уй олдида тўхтаган автобусда йигирма нафардан ортиқфуқарога давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, Марказ ва кадастр агентлиги туман бўлими ходимлари яшовчиларнинг ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, зарур ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Бундан ташқари тумандаги 32-умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш маданиятини ошириш борасида амалий кўникмалар берилди.