Андижон 24

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ «УЙДАГИ ЮЛДУЗЛАР» ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ


24.03.2020   3669

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги “Уйдаги юлдузлар” танловини эълон қилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Танлов шартлари: карантин даврида уйингизда ижод билан машғул бўлаётганингизни тасвирга оласиз ва @mvforbot ботига ижод намунангизни юборасиз, танловда ёш чегараланмаган, барча Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин. Ҳар бир йўналишнинг ғолиби 2 000 000 сўмдан пул мукофотини қўлга киритади. Танлов 25 мартдан 25 апрелга қадар давом этади.

Танловнинг йўналишлари:

1. “Энг яхши чолғу ижрочиси”

2. “Энг яхши хонанда” (мақом, бахши, эстрада ва опера йўналишлари бўйича)

3. “Энг яхши рақс ижрочиси”

4. “Энг яхши рассом”

5. “Энг яхши хунарманд” танланади ва тақдирланади.

Манба: UzA.uz