Андижон 24

ҚЎРҒОНТЕПАЛИК ТАДБИРКОР ҚИЗ СТОМАТОЛОГИЯ МАРКАЗИ ОЧДИ


08.02.2019   1376

“Ёшлар - келажагимиз“ жамғармаси томонидан юзлаб ёшлар қатори, андижонлик Дилафруз ҳам ўз тадбиркорлигини бошлади.

Куни кеча Дилафруз Бўлишева раҳбарлигида Қўрғонтепа туманида стоматология маркази очилди. Тадбиркор қиз “Ёшлар - келажагимиз“ жамғармаси томонидан 200 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит олиб, нятига эришди, ва 3 нафар ёш шифокорини иш билан таъминлади.

- Биласизми, болалигимда тишим кариесдан азият чекарди. Келажакда кариесларни даволовчи стоматология маркази очишни орзу қилардим. Марказимиз замон талабларига тўла жавоб берадиган теҳнологиялар билан таъминлангани сифатли хизмат кўрсатишимизга шароит яратади, - дейди ёш тадбиркор.

Авазбек АРАББОЕВ.