ЖАМИЯТ

ҚЎРҒОНТЕПАЛИК ОТА ФАРЗАНДИ ВОЯГА ЕТГУНГА ҚАДАР БЎЛГАН АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИНИ ТЎЛАБ БЕРДИ


24.06.2021   1155

Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 13.06.2010 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ш.Мадаминовдан ундирувчи Ю.Қутлиқовага бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари ҳамда профилактик суҳбатлар натижасида ота ўзининг фарзанди моддий таъминоти учун 18 ёшга тўлгунга қадар алимент пулларини тўлашлигини билдирди. Тарафлар ўртасидаги келишувга асосан 17 млн. сўм пул маблағи 1500 АҚШ доллари кўринишида тўлаб берилди.

Шу билан алимент ундириш ҳақидаги ижро иши юритуви тамомланди.

Majburiy ijro byurosi Andijon viloyati boshqarmasi axborot xizmati.