Андижон 24

КОРРУПЦИЯ - ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ


10.07.2021   730

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан бири. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши курашиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Айни шу мақсадда Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят кенгаши ташаббуси билан "Коррупция-адолат кушандаси" шиори остида сайёр семинар ўтказилди. Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида дастлаб давра суҳбати ташкил этилди. Ундафуқароларнидавлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидагикоррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун жазо муқаррар эканлиги ва бу иллатга қарши курашишда жамоатчиликнинг ролига эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, коррупция давлатнинг иқтисодий ва сиёсий салоҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Унга қарши курашиш, мунтазам равишда амалга оширилиши зарур.Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2017 йил 3 январда "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилди. Қонуннинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Давлатимиз раҳбарининг "Коррупция билан ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз" деган гапларида катта маъно бор,-дейди халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Ўткирбек Арзиқулов. - Коррупция бор жойда ривожланишга, олдингақўйилган мақсадларимизга эришиб бўлмайди.

"Адолатчилар" шундан сўнг Андижон ва Хонобод шаҳарларидаги маҳаллаларда"Сиз коррупцияни қандай баҳолайсиз?" мавзусида ижтимоий сўровнома ўтказилди. Унда қатнашган 215 нафар респондентнинг аксарияти кескин қарши эканлигини билдирди.

Шу куни фуқароларга жиноятнинг бу тури қанчалик аянчли эканини тасвирловчи буклетлар тарқатилди.

Акбаржон Назаров.