Андижон 24

Коронавирус: АНДИЖОН БОЖХОНА ПОСТЛАРИДА ҲАММАСИ ЖОЙИДА. ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ


16.03.2020   2671

2020 йил 16 март, душанба кунидан эътиборан Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” ҳамда “Маданият” чегара божхона постлари орқали чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига кириши ва Ўзбекистон фуқароларини четга чиқиши бўйича вақтинча чеклов жорий этилди. Ватанига қайтаётганларга (яъни чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши ва Ўзбекистон фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириб келишларига) рухсат берилди.

Коронавирус кириб келишини олдини олиш бўйича чоралар амалга ошириляпти. Постлар орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган фуқаролар, аввало, кириш жойида ветенария хизмати ходимлари томонидан махсус ишлов берилган ва доимий назорат қилинадиган “дизковрик” орқали ўтказиляпти. Фуқаролар чегара қўшинлари томонидан паспорт текширувидан ўтганидан сўнг, постдаги тиббиёт ходимлари уларнинг тана ҳароратини тепломер ва тепловизорлар орқали текширишмоқда. Уларнинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилгач, Ўзбекистон Республикасига киритилмоқда.

Коронавирус тарқаган давлатларда бўлиб, сўнг Ўзбекистон Республикасига қайтаётган мамлакатимиз фуқаролари махсус назоратга олинган. Лекин бундай холат тасарруфимиздаги постларда қайд этилмади.

З. ҲУСАНОВ,

Андижон вилояти божхона бошқармасининг

бўлим бошлиғи.