Бугуннинг гапи

КОРОНАХАБАРЛАР


18.05.2020   122

НИҚОБ ТАҚМАГАН 55 МИНГ ДОЛЛАР ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ

Қатарда уйдан ташқарида тиббий ниқоб тақиш мажбурий бўлди. Уйдан ниқобсиз чиққанларга уч йилгача қамоқ жазоси ёки 200 минг риал (55 минг доллар) миқдорида жарима таҳдид солади, дейилади Kun.uz хабарида.

Мазкур мамлакат касалланганлар сони аҳоли сонига нисбатан кўплиги бўйича - араб дунёсида энг ёмон натижани қайд этаётган давлатдир. Ушбу мамлакат аҳолиси 3 миллиондан камроқ бўлгани ҳолда, шу вақтгача 30 минг кишида коронавирус қайд этилган.

Бу ерда масжидлар, мактаблар, савдо марказлари ёпилган, аммо 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати учун стадионлар қурилиши давом этмоқда. Ҳукумат ишчилар ҳимояси учун зарур чоралар кўрилганини билдирган.

БОШ ВАЗИР КАФЕГА КИРИТИЛМАДИ

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ва унинг қаллиғи Веллингтондаги Olive деб номланган кафега киритилмади. Ҳукуматнинг янги карантин қоидаларига кўра, кафе тўла бўлган. Жорий қилинган янги карантин қоидаларига кўра, ресторанга ташриф буюрганлар бир-биридан маълум масофа сақлаган ҳолда ўтиришлари керак. Бу ҳақда New Zealand Herald нашри шу хусусда хабар тарқатди.

Унинг қаллиғи бу ҳолга нисбатан “бу унинг айби билан бўлгани”, чунки олдиндан жой буюртириб қўймаганини таъкидлади. Унинг билдиришича, жой бўшагач, кафе ходимлари уларга етиб олиб, қайтишни таклиф қилишган. Аммо...