Андижон 24

ҚОРБОБО ВА ҚОРҚИЗ БАРЧАГА ЯНГИ ЙИЛ КАЙФИЯТИ УЛАШМОҚДА


25.12.2018   1829

Вилоятимиз аҳли Янги йилни кўтаринки руҳда қарши олмоқда. Бу Андижон шаҳрининг марказида кўкка бўй чўзган 3 та маҳобатли бош арчалар, яна вилоят марказининг 16 та даҳаси ва маҳаллаларида ўрнатилган яшиллик тимсоллари атрофида болажонлар гавжум.Маданият бошқармаси тасарруфидаги муассасалар санъаткорлари, олий ўқув юртлари, мусиқа ва санъат мактаблари талаба ва ўқувчилари томонидан байрам дастурлари узлуксиз намойиш қилинмоқда. Арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасида қишлоқ хўжалиги ноз-неъматларининг савдоси қизғин.

Тунги Андижон таровати ҳақида ҳам алоҳида тўхталиш жоиз. Хитойдан махсус буюртма асосида келтирилган иллюминация воситалари 80 нафар мутахассислар меҳнати билан шаҳарни таниб бўлмас даражада гўзаллаштирди. Айниқса, Эски шаҳар ҳудудидаги “Ўзбегим” мажмуаси дам олувчи ва меҳмонлар билан тўла.

Айни кунларда Ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат 49 нафар Қорбобо ва Қорқиз Андижон шаҳри бўйлаб сайрга чиққанлиги болажонларни қўйинг, ҳатто катталарни ҳам ҳайратини ошираяпти. Улар барчага ҳушкайфият ва совға-саломлар улашмоқдалар.

«auz.uz» online гуруҳи.