Хорижда

ҚИРҒИЗИСТОН 12 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМГА ЎТАДИ


18.03.2024   3444

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси “Ўрта умумий таълим тузилмасини модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилишни режалаштирмоқда, унда 12 йиллик мактаб таълимига ўтиш тўғрисидаги қарор мустаҳкамланган, деб хабар беради “24.kg.

Нашр саволларига жавоб берган Президент маъмуриятининг юқори мартабали ходимининг сўзларига кўра, мазкур қарор халқаро ҳамжамиятдаги таълим тенденциялари ва умумий мактаб таълими тизимида ўқиш муддатининг ўзгариши орқали мактабда умумтаълим тизими тузилмаси ва мазмунини модернизация қилиш, қабул қилинган таълим йўналишларини жорий этиш орқали ўқувчиларнинг функционал саводхонлиги ва малакасини оширишга қаратилган.

Шу тариқа, 12 йиллик таълим моделига босқичма-босқич ўтиш ва ўқувчилар учун таълим дастурини янгилаш режалаштирилмоқда.

Унинг фикрича, ҳужжатнинг қабул қилиниши муаммони ҳал этиш билан бирга, ўқувчиларнинг жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий ҳолатини шакллантириш учун қулай таълим муҳитини яратади. Шунингдек, у 12 йиллик таълим модели таълим сифатини ошириш, ўқувчиларни замонавий воқеликка тайёрлаш ва меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, у ўқув дастурлари, дарсликлар, методикалар бутунлай ўзгартирилишини айтди, деб хабар беради tengrinews.kz.