Андижон 24

ҲОКИМЛИКЛАРДА ЁШЛАР ИШГА КИРИШДИ. УЛАР 10 КУН ДАВОМИДА ТУРЛИ ДАРАЖАДАГИ РАҲБАРЛАР ВАЗИФАСИНИ БАЖАРАДИЛАР


27.01.2020   782

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ўтказган учрашувда “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш бўлади”, деган сўзлари вилоятда амалий ифодасини топмоқда.

Жумладан, "Келажак бугундан бошланади, биз ёшларимизга ишонамиз!" шиори остида "Андижонда ёшлар ўн кунлиги" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Душанба куни бўлиб ўтган ҳокимлик саотида Ш.Абдураҳмонов вилоят ҳокимининг 7 та ўринбосари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари вазифасига ўн кун муддатга ёшлар вакилларидан масъулларни тайинланди. Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг ҳар бирига лидер ёшлардан вакиллар бириктирилди.

Улар фаолларга таништирилиб, вазифалари тушунтирилди. Вилоят ҳокимининг янги ўринбосарлари, туман-шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари бошланғич иш-режалар, хизмат машиналари билан таъминландилар. Ўн кунлик якуни бўйича ҳар бир вилоят ҳокимининг ўринбосари, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлигига тайинланган, депутатларга бириктирилган ёшлар ўз фаолияти юзасидан вилоят ҳокимига ҳисобот тақдим этадилар.

Кейинги босқичда МФЙ раислари, вилоят корхона, ташкилот, бошқармалари бошлиқлари, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, хаттоки вилоят ҳокими вазифасини бажариш учун вақтинчалик ёшлар тайинланадилар.

С. ШУКУРОВ