Хорижда

ҲИНДИСТОНДА СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТИДА 55 ДАН ОРТИҚ ОДАМ ҲАЛОК БЎЛДИ


20.08.2019   1186

Ҳиндистоннинг шимолий штатларида содир бўлган кучли ёмғир ва сув тошқини оқибатида камида 58 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Қайд этилишича, Уттаракханд штатида 32 киши ҳалок бўлган, 8 нафари бедарак йўқолган. Химачал-Прадеш штатида эса 26 киши ҳалок бўлган.

Кучли ёмғир кўплаб кўчкиларга, дарёлар тошқинига сабаб бўлган. Маҳаллий сув омборларидаги сув сатҳи эса хавфли даражага етган. Ҳукумат Уттаракханднинг 7 та округида барча ўқув муассасаларини вақтинчалик ёпган.

Ню-Делида ҳам Ямуна дарёсининг сатҳи кўтарилгани қайд этилган. Ҳукумат Ню-Делида сўнгги сутка давомида қуйи ҳудудларда яшайдиган 10 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилган.

Манба: daryo.uz