ЖАМИЯТ

ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТМОҚДА


08.02.2021   1934

Давлат тест маркази матбуот хизмати томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга олий ўқув юртларига кириш учун ҳарбий тавсиянома бериш юзасидан тест синовларининг 2-ҳафтаси Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисмларда ўтказилди.

1 февралдан 6 февралга қадар ўтказилган тест синовларида 3 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди. 3 февралдан Ички ишлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда тест синовлари бошланди.

Бунда тест топширувчиларга жанговар тайёргарликдан 40 та, маънавий-маърифий тайёргарликдан 20 та, математикадан 10 та, физикадан 10 та ва 20 та мантиқий тест топшириғи берилмоқда.

Тест синовлари февраль ойи охирига қадар давом этади.

Манба: uza.uz