Андижон 24

ҲАР БИР БОЛА ЭЪЗОЗУ АРДОҚҚА ЛОЙИҚ


11.08.2021   1626

Бугунги кунда ҳар бир соҳага эътибор қаратилиб, Янги Ўзбекистонда 3 Ренессансни барпо этиш мақсадида қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай хайрли ишлар болалар уйлари тарбияланувчилари билан ҳам амалга оширилаётгани фикримиз далилидир.

Республикамиздаги 16 та "Меҳрибонлик уйи" ва 4 та "Болалар шаҳарчалари" даги ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳам жамиятнинг ривожи учун курашадиган фаол аъзолар этиб тарбиялаш, энг долзарб масала эканлигини назарда тутадиган бўлсак, зиммамиздаги масала ниҳоятда жиддий эканлигини англаб етишимиз мумкин.

Доимий ҳамкоримизАндижон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси"нинг болалари бугун Андижон давлат тиббиёт институтида бўлишди."Ҳар бир бола-эъзозу ардоққа лойиқ!" шиори остида ўтказилган бугунги тадбирҳаяжонларга жуда бой бўлди.Даставвал болалар уйи тарбияланувчилари институт ҳаётига оид бўлган деворий кўргазмалар билан танишдилар. Ёш волонтёр, Даволаш факультетининг 4 курс талабаси Жавоҳир Ҳабибуллаевтомонидан инглиз тилидан маҳорат дарситашкил этилди. Ёшларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишининг баландлигиинтерфаол савол-жавоблардан ҳам маълум бўлди.Шундан сўнгёш академик Илёс Зиёевинститут симуляцион маркази ҳақида тақдимот қилиб, марказ фаолияти билан болаларни таништириб ўтди вабиринчи тез-тиббий ёрдамнимуляжлар ёрдамида амалиётда кўрсатиб берди.Институт хотин-қизлар кенгаши раиси Гулҳаё Холматова қизлар гигиенаси,болани йўргаклаш, кўтаришжараёнлари юзасидан қизлар билан мароқли суҳбат ташкил этди.Болажонлар АТМда ҳам компьютер саводхонлигидан баҳраманд бўлдилар. Машғулотни соҳа проректори Жавоҳир Жаҳонгиров ҳамда "Мард ўғлон"давлат мукофоти соҳиби Исломбек Бекташевларолиб бордилар.

Кейинги манзил институтАхборот ресурс маркази бўлди.Кутубхоначи опаларболаларни ўзгача меҳр билан кутиб олдилар. Болалар билан биргалашиб, китоб, шеър ўқидилар.Инсон ҳаётидаги китобнинг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот беришиб, болалаларни китобхонликка чақиришди. Болалар ўзлари учун қизиқарли бўлган китоблар жамланмаси билан танишдилар.Ўша жойнинг ўзида болаларга киши қалбига эзгулик улашувчи китоблардан улашилди. Ахборот ресурс маркази кутубхоначилари томонидан тайёрланган совғалар ҳам ўксик кўнгилларга нур улашди.Шунингдек, болаларинститут Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори хонасида бўлишиб, иш жараёни билан танишдилар.Кундавомида болалар шаҳарчаси директоринингўринбосари майор Самандар Норбўтаев ҳам болаларга ҳамроҳлик қилди. Таълим даргоҳимиз билан танишувболалар шаҳарчаси болаларининг қалбида катта таассурот қолдирди. Бугун юракларига меҳр истаб, меҳр кутган ташна қалбларга озгина бўлсада, меҳр улаша олганимиздан қалбимиз шодликка тўлди. Ташкил этилган тадбирболаларни соҳага бўлган қизиқишини оширгани уларнинг кўзлариданмаълум эди. Ўша дамларда Янги Ўзбекистон келажаги бўлган умидли ёшларимиз, ҳар бир бола эъзозу ардоққа лойиқлигини ҳис қилдим. Зеро, миллат эртасини барпо этадиган фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини англайдиган бўлсак, ҳамиша ушбу масала диққат марказимиздагиэнг асосий масалалардан бири бўлиши лозим. Албатта, бу борадаги хайрли ишларимизни қалби ўксик, меҳрга муҳтож бўлган болалар қолмагунча, биз давом эттирамиз. Қачонки, биз зиёлилар, болаларга улар эъзозу ардоққа лойиқлигини ҳис қилдирсаккина, бор меҳримизни юрак қатларига сингдириб бера олсаккина,ўз олдимизга қўйган энг муҳим ва улкан вазифамизни бажарган бўламиз.

Ушбу вазифанинг ижросини тўлақонли таъминлаш учун эса, бизда барча имкониятлар етарли. Биз зиёлиларнинг эзгу мақсадимиз эзгулик улашиб, кўнгилларга меҳр улашиш экан, албатта, ўз орзу мақсадларимизни шараф билан бажарамиз. Бу йўлда асосий мезонимиз фидоийлик бўлмоғи зарур деб ўйлаймиз.

М.БОТИРОВ

АДТИ ПРОРЕКТОРИ

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини

қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг гранти асосида тайёрланди.