Андижон 24

ҲАМЖИҲАТЛИКДА КОРОНАВИРУСНИ АЛБАТТА, ЕНГАМИЗ!


04.04.2020   2192

Шаҳрихон туманида коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Туман ҳокимлиги, 4 та сектор раҳбарлари, махсус ишчи гуруҳи томонидан туманда озиқ-овқат маҳсулотлари захирасининг етарли бўлиши, бозорда, дорихоналарданарх-наво барқарорлигини таъминлаш, кундалик рўзғорда зарур бўладиган маҳсулотларни уйга етказиб бериш хизмати фаолиятини кучайтириш, дезинфекция ишлари, фуқароларни ўта зарурат бўлмаса кўчага чиқмасдан, уйда қолишлари юзасидан тарғибот ишлари доимий назорат қилинмоқда. Шу билан бирга, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган шахслар, ёши улуғ инсонлар ҳолидан мунтазам хабар олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хурсандбек АРАББОЕВ.