Андижон 24

Ҳам ўйин-кулгу, ҳам саломатлик тарғиботи...


20.03.2018   1365

Вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари байрам тадбирларида соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланди. Улар томонидан ташкил этилган кўргазмалардан баҳорий ва парҳез таомлар жой олди.

- Наврўз умумхалқ байрами неча минг йиллардан буён нишонланса, асосан парҳезкор таомларга алоҳида эътибор берилган, - деди бошқарма бошлиғи Аҳмадулло Мамадалиев. – Илк кўклам кунларида тайёрланадиган сумалакдан тортиб, ҳалим, кўксомсаю чучваралар айни иликузилди пайтида инсон саломатлигига ижобий таъсир этади. Бугунги кўргазмалар асосан соғлом кишиларнинг тўғри овқатланишини ташкил этишга бағишлангани бежиз эмас. Айтиш жоизки, тиббиёт ходимлари ўйин-кулгу баробарида ўзларининг хос вазифаларини ҳам уддалашга улгуришяпти.

Тиббиётчилар байрам баҳонасида юртдошларимиз билан соғлиқни янада яхшилаш борасида ўзаро суҳбатлар ҳам ўтказишади. 15 минг ортиқ саломатлик буклетлари тарқатилади.

Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази жамоаси ўзларига ажратилган жойда чимилдиқ ясатишиб, келин-куёв учрашувини ташкил этишди. Куёвнавкарлар миллий яктаклар кийиб, белларига шойи белбоғлар боғлашиб, шўх мусиқага йигитларга хос шаҳд билан ўйнадилар.