Андижон 24

Кеча, бугун, эртага: МАРҲАМАТ ТУМАНИ ДЕҲҚОН БОЗОРИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ХУСУСИДА


21.08.2019   10969

Айни пайтда бозорда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2358 сонли “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида ташаббускор тадбиркор “Марҳамат метан газ” масъулияти чекланган жамияти Қобилжон Обидов раҳбарлигида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Марҳамат деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари Зафар Аманбоевнинг айтишича, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 8 миллиард сўмни ташкил қилади. Лойиҳа асосида замонавий савдонинг барча талабларига жавоб берадиган 70 ўринли 2 қаватли супермаркет, 22 ўринли гўшт ва гўшт маҳсулотлари павильони ҳамда 400 ўринли очиқ савдо павильонлари, автомобилларни сақлаш жойи, маҳсулотларни сақловчи омборхона қурилмоқда.

Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси матбуот хизмати.