Андижон 24

КАСАЛЛИКНИ ЯШИРСАНГ, ИСИТМАСИ ОШКОР ҚИЛАДИ ЁХУД БЕМОР ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЎҒРИ БЕРМАСЛИК ЁМОН ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН


13.04.2020   2078

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимиасосан Андижон шаҳри аҳолисига хизмат кўрсатади. Айни карантин даврида жамоа ҳам ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда. Биз бўлим мудири Ойбек Ҳайитбоевдан қуйидаги маълумотларни олдик.

-Шаҳар аҳолиси томонидан тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат этган чақирувларнинг барчаси қабул қилиниб, бажарилиб келинмоқда. Бунинг учун шароитлар етарли.

Айни пайтдаги карантин даврида бўлимимиз негизида 3 та тезкор бригада ташкил этилган. Улар короновирус билан касалланганлар ёкигумон қилинганларга хизмат кўрсатади ва касаллик аниқланган ёки карантинга олинган беморларни кўчиришга хизмат қилади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ДСЭОМ томонидан тез тиббий ёрдам бригадалари махсус ҳимоя кийимлари, ниқоблар ва дезинфекцияловчи (зарарсизлантирувчи) воситалар билан тўлиқ таъминланди.

Шу нарсани таъкидлаш керакки, юртдошларимиз тез тиббий ёрдамга чақирувларни беришга тўғри ёндашишлари зарур. Нотўғри маълумотлар бериш, беморнинг тана ҳарорати кўтарилганини айтмаслик,чет мамлакатларда бўлганлигини ёки чет элдан келганлар билан мулоқот қилганлигини қатъий яшириш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бу, биринчидан тез тиббий ёрдам ходимларининг касалликни юқтириш хавфини оширади.Иккинчидан, чақириқ тўғри берилса, шифокорлар ҳимоя воситалари билан кийинган ҳолда ёрдам кўрсатади ва тегишли жойларга ахборотни тўғри беради. Илтимос қилардикки, бемор тўғрисидаги маълумот қанчалик тўғри берилса, касалликнинг олдини олиш имконияти кенгаяди ва вирус юқтириб олиш хавфи камаяди.

Шу кунларда Андижон шаҳри ахолисидан бир кунда 450 тадан600 тагача мурожаатлар бўляпти. Бунинг учун 34 та тез тиббий ёрдам бригадалари жалб қилинган. Шифокорларимиз бемор ва уларнинг яқинларидан эпидемиологик суриштирувлар ҳам олиб боришмоқда. Суриштурув натижасида бирон бир муаммо бўлса, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ташкил этилганштаб билан боғланиб, маълумотлар тақдим этилмоқда ва керакли маслаҳатларни олиняпти.

Жамоамиз номидан яна бир бор эслатиб ўтамиз:

-Биз Сизнинг соғлиғингизни назорат қилиш ва яхшилаш учун ишлаяпмиз. Сиз эса уйда қолинг ва ўзингиз ҳамда яқинларингизнинг саломатлигини сақлашга улуш қўшинг!

Нажмиддин ЭРГАШЕВ.