Андижон 24

Қарор ва ижро: ИЗБОСКАН ТУМАНИДА КЕНГ КЎЛАМДА АМАЛИЙ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


31.05.2019   996

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 март кунги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Избоскан туманида кенг кўламда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Молия вазирлигининг қарорига асосан, ҳудудий молия ташкилотларида “Оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш шўъбаси” ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари аҳоли ҳонадонларини хатловдан ўтказиш орқали тадбиркорлик қилиш истагини билдирган биринчи навбатда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш, натижаларни умумлаштириш ҳамда имтиёзли кредитлар олишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлмоқда.

Дастури доирасида аҳолининг даромад олиш борасидаги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, агротехника ва ветеринария хизматлари кўрсатиш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан унинг мухтож қатламларини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларига ўргатиш, кластер тизими орқали даромадли меҳнат фаолиятига жалб этиш, лойиҳаларнинг узлуксиз ва муваффақиятли амалга оширилишига амалий ёрдам бериш мақсадида туман ҳокимлигининг иқтисодий комплекс ходимларидан иборат ишчи гурухи ташкил қилинган.

Мазкур ишчи гурух томонидан туманда мавжуд жами 63 та махалла фуқаролар йиғинлари ўрамида жойлашган 40272 та хонадонларда ўтказилган сўровнома натижасига кўра 2293 та хонадон вакиллари имтиёзли кредит маблағлари евазига оилавий тадбиркорлик қилиш истагини билдирган.

Ҳозирда туманда “Халқ банк” ҳамда “Агробанк” Избоскан филиаллари орқали аҳолига йилллик 8% 6 ой имтиёз даври билан
3 йилгача бўлган даврга жами 814 нафар оилаларга қуёнчилик, асаларичилик, тикувчилик, парранда, иссиқхона ҳамда миллий ширинликлар ишлаб чиқариш тадбиркорлиги йўналишлари учун 10 миллиард 971 миллион 700 минг сўмлик кредит маблағлари ажратилиб берилган. Шундан, 275 та оила аҳолини эхтиёжманд қатламига кирувчи фуқаролар бўлиб, мазкур фуқароларга турли хил тадбиркорлик йўналишлари учун 1 миллиард 306 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Бунинг мисолида Избоскан туман Жахонобод маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида жойлашган Гулдидор кўчаси
1 уйда истиқомад қилувчи Юлдашевлар хонадонида асаларичилик йўналиши учун 25 миллион сўмлик кредит маблағлари “Халқ банки” Избоскан филиали томонидан ажратилиб, 25 та яшик асалари оилалари парвариш қилинмоқда. Мазкур тадбиркорлик бўйича Юлдашев Ғуломжон ака билан суҳбатлашилганида асаларилар ҳозирда кўпайиш мавсумида эканлиги келажакда бир оила яшик асаларида 2 марта ҳосил олиш ниятида эканликларини айтиб ўтдилар. Бир яшик асаларида ўртача 25 килограм асал олинишини инобатга олсак, 1 килограм табиий асал ўртача нархи ҳозирги кунда 40 минг сўмдан бўлса, мазкур хонадон йилига
50 миллионгача даромад олиши кутилмоқда.

Шунга яқин яна бир мисол Избоскан тумани Узун кўча маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги Тўпчинор кўчаси 100 уйда истиқомат қилувчи Мусаевлар хонадонида ҳам 2018 йилда “Миллий” банк Избоскан филиали орқали 7% ли имтиёзли 23 миллион 328 минг сўм кредит маблағлари олган бўлиб, тадбиркорликнинг қуёнчилик йўналиши бўйича фаолият юритиб келмоқда. Оилавий тадбиркор Мусаев Умарали ота билан суҳбатлашилганда ўтган йили Италиядан келтирилган Фландер зотли 50 дона қуён олган бўлса, бир йил давомида соф даромадларидан ташқари ҳозирги кунда қуёнлар сони 200 нафарга етганлиги маълум бўлди. Насилчилик, гўшт, тери махсулотлари етиштирган ҳолда бозорларга янада сифатли махсулот етказиб бериш мақсадида, оилавий тадбиркор Юртбошимизнинг ташабуслари билан ҳар бир оила тадбиркор давлат дастури доирасида жорий йилда хам имтиёзли кредит маблағлари олиб соҳани янада ривожлантириш ва бўш иш ўринлар яратиш мақсадида эканлигини такидлаб ўтди. Шундан сўнг, шу жойнинг ўзида Агробанк Избоскан туман филиали ҳамда молия бўлимининг маъсул ходимлари керакли хужжатларни расмийлаштирган ҳолда оилавий тадбиркорга яна 20 миллион сўм кредит маблағлари ажратишга келишиб олдилар.

Кичик бир оила хам тадбиркорлик эвазига даромад кўрмоқда!

Бир сўз билан айтганда юртбошимизнинг мазкур қарори ҳудудларда нафақат аҳолининг яшаш турмушини яхшилашда балки кичик тадбиркорларнинг даромадлари ортишида хам катта хизмат қилмоқда.

У. ТЎРАҚУЛОВ

Избоскан туман молия бўлими бошлиғи.