ЖАМИЯТ

Қариялар дуосини олишди


25.02.2018   1165

Андижон санъат коллежи талабалари устозлари Гулчехрахон Юсупова, Нодирбек Жўраев, Моҳидилхон Камолова, Лайло Фазлиевалар ҳамкорлигида қариялар меҳрибонлик уйига бориб, концерт дастурини ўтказдилар. Ёшларимиз қарияларни ёлғиз эмаслигини улар ёшлар ардоғида эканлигини ўз қўшиқ ва рақслари орқали намойиш этишди. Концерт сўнгида эса ташаббускор ёшлар нуроний отохону онохонларга совғалар тарқатишди. Уларнинг ташрифидан мамнун бўлган кексалар ёш санъаткорларга раҳматлар айтишиб, дуо қилишди.

Лайло Фазлиева,

Андижон санъат коллежи ўқитувчиси.