ЖАМИЯТ

КАРАНТИННИНГ ЕР ЮЗИ УЧУН ЗИЁНИДАН ФОЙДАСИ КЎПМИ?


29.05.2020   872

Бугун коронавирус тарқалишини камайтириш учун, бутунжаҳон давлатлари ўз ҳудуди ва халқаро чегараларини ҳимояламоқда. Дунё бўйлаб турли тадбирлар ва саёҳатлар бекор қилинди. Кўп сонли университетлар, мактаблар ва иш жойлари ёпилиб, ишчилар иложи борича уйдан туриб ишламоқдалар. Буларнинг барчаси кутилмаган ва ёқимсиз ҳолат эканлиги табиий, аммо илмий жамоатчилик томонидан ҳозирда глобал миқёсда жорий этилган карантиннинг экологик ижобий натижалари ҳақида хабар берадиган яхши янгиликлар ҳам бор...

Европа космик агентлигининг сунъий йўлдошдан олинган тасвирлари, дунё бўйлаб ҳавонинг ифлосланиш даражаси сезиларли тарзда пасаяётганлигини кўрсатмоқда...

Денгизларда Круиз кемалари йўқолиб, дўконлар ёпилиши Венеция шаҳрининг суви таркибини ўзгартирди. Бу аслида, кичик ўзгариш эмас. Мутахассислар эндиликда Ернинг ҳимоя қилувчи озон қатлами тикланишига тобора кўпроқ далиллар борлигини тасдиқлашди. Бизнинг ҳаёт тарзимиздаги бу ўзгаришлар, ҳеч бўлмаганда, қисқа муддатда, уммонлар тозаланишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Маълумки, соғлом океан нафақат унинг атрофидаги давлатлар, балки бутун дунё мамлакатлари табиатига таъсир ўтказади. Хусусан, сайёрамиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга. Биз нафас олаётган кислороднинг 50 фоизи ана шу уммон юзидан келади. Демак, океан бизнинг об-ҳаво ва иқлимимизга катта таъсир кўрсатади. Қолаверса, миллиардлаб одамлар озиқ-овқат учун денгиз жонзотларига суянадилар.

Тадқиқотларга кўра, сув ичида ёки унинг атрофида бўлиш инсон саломатлиги ва фаровонлиги учун чексиз фойда келтиради. Шунга қарамай, океан соғлом ҳаётни таъминлашнинг муҳим тизими бўлса ҳам, инсон фаолияти унинг соғлиғига тобора жиддий таъсир кўрсатмоқда. Иссиқлик газлари чиқиндиларининг кўпайиши билан тезлашган глобал иқлим ўзгариши уммон учун энг катта таҳдидлардан биридир. Иссиқхона газлари биз саноат фаолиятида маҳсулот ишлаб чиқариш, автоуловларимизни ҳайдаш, уйимизда ёки ишхонамизда электр энергиясидан фойдаланиш каби қазиб олинадиган ёқилғиларни ёқиб юборганимизда чиқарилади.

Иқлим ўзгариши океан ҳароратининг ўзгариши ва музнинг эриши натижасида қирғоқ ва денгиз экотизимларига таҳдид солади, бу эса ўз навбатида океан оқимларига, об-ҳаво шароитларига ва денгиз сатҳига таъсир ўтказади. Телевизор орқали уммоннинг углерод чўкма сиғими ошиб кетиши туфайли океан кимёси ўзгараётгани бизга мутахассислар томонидан яхши маълум қилинган.

Aслида, инсоният сўнгги икки асрда, океан кислотасини 30% га оширди. Саноат секторларининг деярли глобал ёпилиши ва туризм, саёҳатларнинг қисқариши билан, минтақалар бўйлаб ифлосланиш даражаси пасайганлиги ҳақидаги хабарларнинг кўпайишининг сабаблари тушуниб етяпмиз.

Қаранг, шу йил январь ойи охирида қаттиқ назорат остида бўлган Хитойнинг марказий Ухан шаҳрида ифлосланиш даражасининг энг катта "пасайиш"и кузатилди. Ўн бир миллион аҳолиси бўлган шаҳар ўз ҳудудига кўра йирик транспорт маркази бўлиб хизмат қилади. У глобал таъминот занжирларига автомобиль қисмлари ва бошқа жиҳозларни етказиб берадиган юзлаб заводларга эга. НAСA маълумотларига кўра, шарқий ва марказий Хитойда азот диоксиди даражаси, одатдагидан 10-30% паст бўлганлиги кузатилган.

9 март куни Италия карантин ҳолатини батамом кучайтирди. Шу сабаб Миланда ва Шимолий Италиянинг бошқа қисмларида азот диоксиди миқдори 40 фоизга тушди. Aзот диоксиди автомобиль двигателлари, электр станциялари ва бошқа саноат жараёнларида ишлаб чиқарилади. Иссиқхона газининг ўзи бўлмаса ҳам, ифлослантирувчи моддалар дунёнинг иссиқхона газлари чиқиндиларининг катта қисмини ташкил этган.

Чиқиндиларнинг бу қисқариши 2020 йилда дунё миқёсида карбонат ангидрид чиқиндиларининг пасайиши эҳтимолини кўпайтирди. Яна нафақат саноат чиқиндилари камайган, балки шаҳарнинг ички чиқиндилари камайиб кетди, чунки кўп одамлар уйдан ишламоқда. Энди чет элда ўтказилиши керак бўлган йиғилишларга борилмай, видеоконференциялар уюштирилмоқда.

Aтмосфера чиқиндиларининг бундай камайиши давом этса, Ернинг исиши ва океаннинг кислоталаниши секинлашиб, уммон ва унинг экотизимларига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Энг яхши янгилик, Венеция дарёси жонзотларининг "орқага қайтиши"да бўлди. Ҳақиқат шундаки, бу ҳайвонлар аллақачон мавжуд еди, чиқиндилар сабаб улар бу Ерни тарк этгандилар! Венеция каби қирғоқбўйи минтақаларида сайёҳликнинг ривожланиши, сувларни ифлослантирган ва жонсиз ҳудудга айлантирганди. Кўпчилик табиатнинг қайта жонланишини нишонлаш учун, ижтимоий тармоқларга мурожаат қилишди ва бу океан тоза иқлимини, бундан кейин ҳам табиий равишда сақлаб қолиш учун, ҳаракат қилишга ундовчи ажойиб туйғу.

Бугун ҳаётимизни сақлаб қолиш ва жамиятимизни хавфсиз сақлаш учун барчамиз биргаликда курашяпмиз. Бу эса, юқорида зикр этилганидек, табиат учун фойдали бўлмоқда, аммо табиий фавқулодда вазиятлар Сovid-19 вирусига батамом чек қўйилганидан кейин ҳам юзага келади.

2021 йил январь ойида бошланадиган БМТнинг Океан ўн йиллиги олдидан 2020 йил океан учун “супер йил” деб эълон қилинди. Кўпгина табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари, шу жумладан Океанни сақлаш Трести “Кейинчалик шахсий иш услубимиз ва турмуш тарзимизни ўзгартиришимизда катта имкониятлар мавжудлиги, ёмон одатларга қайтишимизга сабаб бўлиши мумкин”, деган фикрдалар. Шунинг учун ҳам карантиндан сўнг мана шу мўътадилликни сақлаб кундалик ҳаётда, уммон тозалиги учун курашиш керак. Aхир, мана, уммон бутун Ер атмосфераси тозалигини “баланс”да ушлаб турувчи омил эканини кўряпмиз.

Ойсанам Ғуломжонова,

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 202-телерадио гуруҳи талабаси