ЖАМИЯТ

«КАМАЗ» ЎЗБЕКИСТОНГА АВТОБУС ВА ЭЛЕКТРОБУСЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА


15.06.2022   1700

Ўзбекистонда «КамАЗ» автомаркази ва йиғиш линияси очилди.

«КамАЗ» Ўзбекистонга юк машиналари етказиб беради ва автобус ва электробуслар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Татаристон Президенти Рустам Минниханов маълум қилди.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда «КамАЗ» автомаркази ва йиғиш линияси очилди.

Миннихонов «Татнефть» компанияси Ўзбекистонда шина маҳсулотларини сотиш билан шуғулланаётгани ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини яратиш устида иш олиб бораётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, «ЕлАЗ», ТЭМПО, КМПО, «КЭР-Холдинг», «Татхимфармпрепарати», «Ремдизель», ПОЗиС ва бошқалар Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор.

Аввалроқ Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш учун 673 та электробус харид қилиниши ҳақида хабар берилганди.