ЖАМИЯТ

«ҚАДРДОН МАКТАБИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН» АКЦИЯСИ


25.05.2021   715

«Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан» шиори остида оталиққа олинган умумтаълим мактабларига700 дан ортиқ бадиий китоблар совға қилинди

25 май эрта тонгдан бошлаб Андижондаги умумтаълим мактабларида 2020-2021 ўқув йили якуни бўйича «Сўнги қўнғироқ» тадбирлари ўтказилди.Андижон вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида, бошқарманинг барча хизмат соҳа раҳбарларива туман-шаҳарИИБ бошлиқлариўзлари оталиққа олган умумтаълим мактабларида ўтказилган тадбирларда қатнашиб ,“Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” шиори доирасида мактабларга 700 дан ортиқ бадиий китоблар ва қимматбаҳо совғалар тақдим қилдилар.

Тадбирлар битирувчиларнинг шеърият ва рақс ўйинлари орқали чиқишлари ҳамда тақдирлаш маросимлари билан кўтаринки рухда ўтказилди.

Зулхумор АКБАРОВА,

Андижон вилояти Асака тумани

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими

профилактика инспектори,

лейтенант.