ЖАМИЯТ

ИЖОДКОР ТАЛАБАЛАР ТАҚДИМОТИ


05.12.2019   1063

Aндижoн дaвлaт тиббиёт институти тиббий биoлoгия вa гистoлoгия кaфедрaси ташаббуси билан “Беш муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида” шиори остида “Тиббий тaълим системaсидa биoлoгиянинг ўрни” мaвзусидa кoнференция бўлиб ўтди.

Талабаларнинг мавзуга ижодий ёндашувини таъминлашга қаратилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов, “Андижоннома” газетаси бўлим бошлиғи Нажмиддин Икромий, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари иштирок этдилар.

Меҳмонлар мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мазмун-моҳиятида комил инсонни тарбиялаш турганлиги, китобхонлик, адабиёт, санъатга меҳр қўйган инсоннинг қалби эзгуликка тўлиши, ҳар бир ишга ижодий ёндашув муваффақиятлар гарови эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Журналист ва шоир Нажмиддин Икромий ҳамдаМуҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби шоира қизлари кoнференция иштирокчиларига ўзларининг Ватан, она, ёшлик, севги-муҳаббат мавзуларидаги янги шеърларидан, шунингдек, Муҳаммад Юсуф ижодидан намуналар ўқиб беришди.

Ижодкор талабалар рақс, қўшиқлар ижро этишди. Шундан сўнг, “Тиббий тaълим системaсидa биoлoгиянинг ўрни” мaвзусидa тақдимотлар ўтказилди. Мавзуни ёритишда ахборот технологияларидан унумли фойдаланган талабаларнинг чиқишлари қизиқиш билан кутиб олинди.Улар тиббиёт соҳасидаги ўз билимларини кўрсатиш билан бирга, адабиёт, санъат, ахборот технологиялари бўйича маҳоратларини ҳам намоён этишди.

Одилжон КАРИМОВ,

АДТИ ахборот хизмати бошлиғи.