Андижон 24

ИЗБОСКАНЛИК ХОТИН-ҚИЗЛАР ПРЕЗИДЕНТ МУҲАББАТИДАН ХУРСАНД


17.06.2021   647

Бугун андижонликларнинг қувончи чексиз. Сабаби, Давлатимиз раҳбари Андижонга ташриф буюрдилар. Бунинг баробарида вилоятда катта ўзгаришлар, янги лойиҳаларнинг амалга ошиши кутилмоқда.

Президентимиз ўз ташрифини Избоскан туманидан бошлагани туманимиз аҳли учун янада қувонарли бўлди. Негаки юртнинг отасини қадами етган жойда барака, ривожланиш бўлади.

Туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қўғай қишлоғидаги “Соҳиб омад баракаси” кластерида яқинда“And gold” тикув-трикотаж фабрикаси ишга туширилганди.Мазкур корхона фаолияти билан танишган Юртбошимиз бу ерда ишловчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Уларнинг ишларига омад тилаган ҳолда “Сизларга ўзимнинг ҳурматимни, муҳаббатимни билдираман. Ўзларингиз яшайдиган қишлоқда ишли бўлганларингиздан хурсандман. Қачон Избосканда мана шундай замонавий корхона бўлган? Бу ишларни яна давом эттирамиз. Хотин-қизларимиз учун ҳамма шароитларни яратамиз. Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади, -деди Шавкат Мирзиёев.

Албатта, бу эътироф нафақат ана шу корхонада ишловчи 830 нафар хотин-қизни, барча избосканлик аёлларни қувонтирди. Бунга жавобан янги ташаббуслар билан чиқишга қарор қилдик.

Дилфуза АҲМЕДОВА,

халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати.