Андижон 24

Избосканда ёшлар фестивали


06.04.2018   1454

Туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан Избоскан туманида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Маданият ва истироҳат боғида коллеж, мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Қувноқлар ва зукколар" мусобақаси, ёш рассомлар кўргазмаси, шахмат-шашка, арқон тортиш, кураш мусобақалари каттаю кичикни чорлади.

Ижодкор ёшлар мушоирасида янги истеъдодлар кашф этилди. Туман марказий ўйингоҳидаги футбол мусобақаси ҳам қизиқарли кечди.

Миллий кураш бўйича вилоят биринчилигининг айнан Избосканда ўтиши ёшлар байрамига ҳамоҳанг бўлди.

Туман "Олтин соз" халқ дастаси ҳамда таълим муассасалари, жамоалардаги бадиий ҳаваскорларнинг шўх куй-қўшиқлари кечгача тинмади.

Й. ИСОҚЖОНОВ.