Андижон 24

Ишламаётган корхона: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР


26.02.2020   633

Фаолият кўрсатмаётган корхоналарни қайта тиклаш ваишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш куннинг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Кимдир янги корхона ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаракатида юрган бир вақтда ишламаётган субъектлар ҳам йўқ эмас.Савол туғилади: корхона қандай мақсадда ташкил этиладию нима учун фаолият юритмайди? Ишламайдиган корхонанинг кимга кераги бор?Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Умрбек ТОЖИБОЕВ билан шу хусусида суҳбатлашдик.

Ўтган ойда вилоятимизда 834 та юридик корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу шунча янги лойиҳа амалиётга татбиқ этилганини кўрсатади.

Албатта, ислоҳотлар ва тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар соҳа ривожига қаратилган. Шунга қарамай,ҳамма вақт ҳам қулайликлардан етарли даражада фойдаланиляпти, деб айтиш қийин. Мавжуд 29 минг 496 та корхонанинг 8 минг 439 таси фаолият юритмаётгани буни яққол кўрсатиб турибди. Юқоридаги рақамлар ортида минглабишловчи турганини ҳисобга олсак, масаланинг қанчалик долзарблиги кўзга ташланади.

– Бунинг сабаби нимада?

Кейинги пайтда олиб борилган мониторинг натижаларига кўрасубъект ишламаслигининг асосий сабаби айланма маблағи етарли эмаслиги ва коммунал хизмат таъминоти билан боғлиқ. Яна бир томони, тадбиркорлик қўллаб-қувватланишига қарамай айримлар ажратилган кредит маблағларидан мақсадли фойдаланмаяптилар. Молиявий кўмак олишда қўйилган талаблар қолиб, берилган маблағбошқа мақсадлар учун ишлатиб юборилиши, қолаверса, бизнес лойиҳаларининг тўғри тузилмагани банкротликкаолиб келмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ана шундай субъектларни айни вақтда солиқ тўловларидан44 миллиард 493 миллион сўм қарздорлиги мавжуд. 6 минг 495 та ишлаб чиқарувчи 1 миллион сўмгача қарздор,391 тасининг боқимандалиги 10 миллион сўмдан ортади. Бу тизимга салбий таъсир кўрсатиши аниқ.

– Қайси ҳудудларда етарли иш ташкилэтиляпти?

Вилоятимиз ҳокимининг топшириғига асосан алоҳида ишчи гуруҳиташкил килинди. Фаолият кўрсатмаётган корхоналар ўрганилиб, мавжуд муаммоларнинг ечими топиляпти. Мақсад уларни қайтатиклаш. Жорий йилниинг ўтган даврида 248 та корхона ўз фаолиятини бошлади. Қўрғонтепа туманида ўтказилган учрашувларда 127 та корхона раҳбарифаолиятини тиклаш истагини билдирди, 10 тасига кредит маблағи зарур, 99 тасининг фаолияти мавсумий ишларбилан боғлиқ. Мисол учун"DON MMAX-S" МЧЖ томонидан 300 тонналик музлаткич қурилди. Мева қуритиш лойиҳаси учунмолиявий кўмак зарур.

– Асосий талаблардан бири аҳоли бандлигини таъминлашдир. Фаолияти тўхтатилган корхонадаги ишловчиларнинг тақдири нима бўлади?

Бу борада ноқонуний йўл тутаётган тадбиркорлар учраб турибди. Баъзан ишловчилар сони аниқ кўрсатилмайди. Ишлаётган ишсизлар ҳисобига меҳнат қонунчилиги бузилади.

Маҳаллалар кесимида аҳоли бандлигини ўрганиш баробарида бунга чек қўйилмоқда. Корхона тугатилган тақдирда ишловчилар амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб ҳимоя қилинади. Биз имкон қадар корхона тикланишининг тарафдоримиз. 1 минг 106 та корхонани қайта ташкил этиш ҳисобига5 минг809 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

– Янги ташкил этилган корхоналарфаолиятини йўлга қўйишида қандай ёрдам кўрсатасизлар?

Жорий йилнинг ўтган даврида янги иш бошлаётган 217 нафар тадбиркорнинг билимлари оширилган бўлса, 97 тасига бизнес режа тузишда амалий ёрдам кўрсатилди. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ёшлар тадбиркорлигига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади.

Шу ўринда яна бир масала. Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадидасудларгакиритилган 584 та даъво аризасининг 474 таси қаноатлантирилди. Бизга бўлган ишонч ортди.

Экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни хорижий давлатларда тажриба алмашуви ва савдо уйлари очишига кўмаклашяпмиз. Андижонлик ишбилармонлар жаҳон бозорида ўз ўрнини топаётгани бунинг ёрқин ифодасидир.

Суҳбатдош: Акбаржон НАЗАРОВ.