Андижон 24

Иш жойи бор – кўнгил бутун


13.05.2018   1328

“Хонобод престиж текстиль” масъулияти чекланган жамияти имконияти чекланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди. Унинг очилиш маросими Ёшлар фестивали тантаналарга уланиб кетди. Корхонада 40 нафар хотин-қиз 50 турдаги болалар ва катталар кийимларини тайёрлашади. Уларнинг аксарияти ногиронлиги бор ишга лаёқатли аёллардир.

  • Анчадан буён ишсиз эдим, - дейди Озодахон Хусниддинова. – Турмуш ўртоғим ҳам, мен ҳам ногиронмиз. Катта жамоада ўрнимни топганимдан хурсандман.

Эътиборлиси, бўш турган бу бинонинг биринчи қаватида тикув цехи бошлади. Юқори қаватида 27 нафар имконияти чекланган ва эҳтиёжманд киши учун хонадонлар мослаштириляпти. Сал нарида 50 ўринли мактабгача таълим муассасаси иш бошлайди.

МУҲИМ ДАЛИЛ: 2018 йилда хизмат соҳаси бўйича умумий қиймати 85 миллиард сўмлик (1,3 млрд.сўми банк кредити) бўлган 12 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи