ЖАМИЯТ

«ИПАК ЙЎЛИДА» ФИЛЬМИ - РОССИЯДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛ ҒОЛИБИ


01.08.2023   226

«Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган «Ипак йўлида» қисқа метражли фильм Москвада ўтказилган Патрики халқаро кинофестивалида «Энг яхши режиссёр иши» номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Кинематография агентлиги маълумотига кўра, мазкур кинокартина «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги «Кино 5 кунда» ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган бўлиб, кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.

Эслатиб ўтамиз: «Ипак йўлида» қисқа метражли фильми бундан ташқари яна бир нечта халқаро кинофестивалларда иштирок этиб, муносиб тақдирланган.